Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Сиз унитманг, ёлғизликда ҳолим ёмон,
Узоқларда кўп хавотир оламанку.
Эслаб қўйинг ҳар куни бир бўлса имкон,
Унитсангиз дуоларсиз қоламанку.
Истасангиз яхшиямки, бор деб эсланг,
Бўлмасин у йироқларда хор деб эслан.
Қилмагин ҳеч муҳтожингга зор деб эсланг,
Унитсангиз дуоларсиз қоламанку.
Севги нима?- баҳор фасли яшнаган гул,
Меҳр соя солмас экан, хазонда кул.
Тушингизда болишингиз қилайин ҳўл,
Унитсангиз дуоларсиз қоламанку.
Осмонида қуёши йўқ диёрларни,
Иноят деб қабул қилдим озорларни.
Яхши ўйлар аритади ғуборларни,
Унитсангиз дуоларсиз қоламанку.
Хақ ишқидан масрур қилсин тонг-саҳарда,
Сизни асло йўлатмасин ғам кадарга.
Совға қилинг дуойингиз Нилуфарга,
Унитсангиз дуоларсиз қоламанку.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1