Украина узоқ муддатли тинчлик шартномасини тузмаса, молиявий барбод бўлишга дуч келади. Бу ҳақда “Stratfor” Америка таҳлил маркази ҳисоботида маълум қилинди.
Ҳужжатда тинчлик келишувисиз Киев Ғарбнинг молиявий ёрдамига боғлиқ бўлиб қолиши ва қарзни тўлай олмаслик билан боғлиқ хавф-хатарларга дуч келиши тушунтирилган.
Украина сўнгги бир неча йил ичида Ғарб ёрдами билан қоплашга умид қилиб, рекорд даражадаги дефицит билан бюджетни шакллантирмоқда. Мамлакатнинг бу йилги бюджети 1,9 трлн гривна (45 млрд доллар) тақчиллиги билан қабул қилинди.
Киев режими ташқи молиялаштириш орқали бюджетдаги бўшлиқларни ёпишга уринмоқда. Шу билан бирга, Ғарб янги ёрдам ажратиш узоқ муҳокамалардан сўнг амалга оширилиши, шериклар эса Украина ўзини ўзи молиялаштириш учун манбаларни қидиришни кучайтириши кераклиги ҳақида тобора кўпроқ огоҳлантирмоқда.
Нет комментариев