Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Онамнинг ёнида ётгим келади,
Ҳаётнинг ташвишин отгим келади.
Отамнинг қўлидан тутгим келади,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Ота-онам, жигарларим бир бўлиб,
Дастурхон ёнида ўтирсак тўлиб.
Армонлар унутилиб, ғамлар ҳам ўлиб,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Бир-бирин кўролмас дами бўлмаган,
Ўйиндан бошқа ҳеч ғами бўлмаган.
Қўшни болаларнинг ками бўлмаган,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Тотувликда яшаб унда ҳаммаси,
Боласидек бўлган қўшни боласи.
У даврга келмас кимнинг ҳаваси,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Улғайиб дунёда паст-баланд кўрдим,
Гоҳида йиғладим, гоҳида кулдим.
Бугун чарчаганим юракдан сездим,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Суратга тикилиб оламан тинсиз,
Дуолар қиламан ичимда унсиз.
Қадрдон чеҳралар ўтмишда эссиз,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
У ерда ғамлар йўқ, азоблар ҳам йўқ,
Улғайиб юракка тушди гўё чўғ.
Хёлда бўлса ҳам кўнгил бўлиб тўқ,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Отамнинг меҳри-ю, онам алласи,
Қулоғим остида янграр садоси.
Тутди-ку соғинчнинг ширин навоси,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Мусофир юртларда юрибди Рустам,
Соғинчдан гоҳида кўзларида нам.
Ортга қайтсам эди, битса эди ғам,
Болалик вақтимга қайтгим келади.
Рустам Пирназар

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев