Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади , дейди (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради , дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. Уламолар: Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами дейдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади (Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10