Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Манки севгидан қасам, санда ҳайрат ортадур,
Анда қайғу мул десам, санда ғайрат ортадур,
Соқиё жомим қани, манки майхур эрмишам,
Уз узимдан жон есам, дилки фарёд тортадур.
Лаъли лабинг соҳилидан, бол тотиб юрдим қани?
Ул қучоғинг болинида, тонг отди, кўрдим қани?
Чил-чил этди балки ёр, сабри косам шул кеча,
Барча ишқ аҳли каби, шод қолиб юрдим қани?
Товусхиромон айлама, қалбки бардош этмамиш,
Тутидай сайр айлама, ақлим сирдош этмамиш,
Қанчалар дийдор талаб, туну тонг бедориман,
Эх севмасам кайдан эди, бағри дардош этмамиш.
Булбул эдим гул изладим, сан дедим лолам менинг,
Дил бўлиб дил сузладим, сан эдинг нолам менинг,
Анварки гуё кўргудай, минг ортидан мингни яшаб,
Ман бугун орзу кўзладим, кетса гар жолам менинг.
АНВАР УСМОН.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 10