Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Ғариб ҳолин қилиб мазаҳ,
Ўзга ҳаққин едик тўйдик,
Эртак дея ҳукму дўзах,
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Нафсимизга шерик шайтон,
Унутилди буюк Раҳмон,
Қаранг энди аҳлу инсон,
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Давлат дедим, ўндим ўсдим,
Тўлсин дедим каму кўстим,
Сезябсизми сиз ҳам дўстим?
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Диллар мағар, кўнгил хира,
Толдик гуноҳ қила-қила,
Ўйламайин сўнгин сира,
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Падар тирик, бола етим,
Тирноқ бўтан, бўтан этим,
Куя-куя такрор дедим,
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Динидан вос кечган қанча,
Хақ риштасин ечган қанча,
Бўлиб қолди бунга анча,
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Кўнгилларда қинғир ният,
Унутилди тавба, уят,
Охират ҳам кетди куя,
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Хақиқатдан битдим байтим,
Кўз ёшланди битган пайтим,
Биродарим йиғлаб айтдим,
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Бўзлайвериб рангим сомон,
Бир ўй келди жуда ёмон,
Келдимикан сўнги замон!
Биз Худодан қўрқмай қўйдик.
Сезябсизми сиз ҳам дўстим...?
Мусулмон Турдиев ✍

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 13