Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Йироқ бўлиб диёнатдан,
Саркар бўлдик хиёнатда,
Ўртаётур битта савол,
Нима деймиз қиёматда?
Гуноҳ босиб тош тарози,
Розидан кўпдир норози,
Сўнги сўзни берса Қози,
Нима деймиз қиёматда?
Шайтон дилга уя қурса,
Банда Хақдан юзин бурса,
Нафс баридан устун турса,
Нима деймиз қиёматда?
Харом едик, бўйлар ўсди,
Иймон йўлин зино тўсди,
Қани энди айтчи дўстим
Нима деймиз қиёматда?
Елка яғир, тўлган қарзга,
Қўл силтадик амал, фарзга,
Ўрин борми энди арзга,
Нима деймиз қиёматда?
Фахш ишларга кўнгил мойил,
Қолмасдан йўқ сира қойил,
Йўқлаб келса сўнг азроил,
Нима деймиз қиёматда?
Чапда Худо, ўнгда Худо,
Этиқотдан бўлсанг жудо,
Сўроқласа сўнгда Худо,
Нима деймиз қиёматда?
Эй Мусулмон зикр қилгин,
Ўйла, ўйла фикр қилгин,
Сен ундаймас шукур қилгин,
Нима дейсиз қиёматда?
Сўнги сўзни берса Қози...
✍ Мусулмон Турдиев

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 11