Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Юрак бағрим бўлди пора.
Ишқдан чора топсам зора,
Мен ҳам сиздек яшармидим.
Дард болишга бошим ботса,
Армон кетмай ёнда ётса.
Мендан кетиб тошдай қотса,
Мен ҳам сиздек яшармидим.
Тақдир қўлда ўйнар қамчи,
Кўзларимда қайнар томчи.
Шараф қани, қани шончи,
Мен ҳам сиздек яшармидим.
Ҳасратларда куйиб минг бор,
Шундай кунлар келар такрор.
Шодликларга бўлиб иқрор,
Мен ҳам сиздек яшармидим.
Атиргуллар эгар бошин,
Шабнамга хос тукар ёшин.
Синаб кўп бор сабрим дошин,
Мен ҳам сиздек яшармидим.
Мажнун каби кезсам саҳро,
Ишқ йўллари сезсам айро.
Кўкда кулиб боқса зуҳро,
Мен ҳам сиздек яшармидим.
Айланса бор танда қоним,
Чиқиб кетмас бўлса жоним.
Садоқатда ҳар бир оним,
Йўқса кўкда яшармидим.
Ориф Сурхон.
19/06/26.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 88
Туйғуларим билан ўйнаган
Хиёнатда тилганча юрак
Ошиғини шунча қийнаган
Сендек золим бўлмаса керак
Кўнгил кўчанг кезганим учун
Ҳижронингда безганим учун
Қийнасанг—а севганим учун
Сендек золим бўлмаса керак
Дилни ўртар йўқлигинг ҳиси
Ёдга солса ифоринг иси
Йўқдек гўё сенга ҳеч қиси
Сендек золим бўлмаса керак
МАНСУР НОРМУРОДОВ
19 июн 2026 йил.
Раҳмат саломат бўлинг доим боризга шукр хуш кўрдик.
Сог ОМОН булинг дустим Ориф сурхон
Шерият мулкида булибсиз султон
Кунлар келибтида дорил ОМОН
Ижодтзга ижод тилай Ориф сурхон
Сог Саломат булинг дойим
Дуст кадирдон
Қадрдон дўстим офарин ташаккур дўстим миннатдорман Аллоҳ рози бўлсин сиздан.