Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Куз қўйнида ётмадим.
Уни қишга ўзатиб,
Ёзга гаплар отмадим.
Ёзнинг тафти куйдирар,
Баҳордайин майинмас.
Ишқи жондан тўйдирар,
Ваъдалари тайинмас.
Қайтиб келар йил ўтиб,
Яна боғлар гуллайди.
Ифори оламни тутиб,
Ишқим қайта қўллайди.
Тўрт фасил бир-бирига,
Ўхшамайди тўрт хилда.
Баҳор эрка барига,
Келар такрор бир йилда.
Булбул яшар пинҳона,
Соғинчини айтолмай.
Унга ёзлар баҳона,
Гулбоғига қайтолмай.
Тонгда ҳиром айлабон,
Товус каби салониб.
Келди пари безабон,
Оташ мисол товланиб.
Соғинчларда ҳисларим,
Ўйнар кўзда ёш билан.
Ўзгартириб тусларим,
Баҳор келди қиш билан.
Англолмайди сўзларим,
Юрагида ишқ яхмалак.
Ишонмайди кўзларим,
Жони бунча кўп халак.
Ориф Сурхон.
01/07/26

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 26
Акам раҳмат саломат бўлинг доим боризга шукр.
Раҳмат саломат бўлинг доим эътибор учун катта рахмат сизга