Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
🌿💗Ҳурматли ва азиз дўстларим!
🪴🌸 Дўстларим сафида бўлган ва "МУҲАББАТГА ОШНО БУ КЎНГИЛ" номли гуруҳимнинг барча аъзоларини яқинлашиб кетаётган муқаддас ой, Ойлар Султони - Рамазони шариф ойи билан чин юракдан табриклайман!
🍃🌹 Ушбу ойнинг шарофати билан АСТАҒФИРУЛЛОҲ деган барча дўстларимни Меҳрибон ва раҳмдил Аллоҳ шу пайтгача билиб-билмай қилган катта-кичик гуноҳлари, ҳаёти давомида йўл қўйган хато-качиликлари ва нуқсонларини мағфират айласин, тутаётган рўзалари ва савобли амаллари орқасидан икки дунё саодатини берсин, қабр ва жаҳаннам азобидан асрасин!
☘️💮 Мусофир юртларда тирикчилик ва ўқиш мақсадида юрган барча қадрдонларимизни Ўзи қўллаб-қувватлаб, топиш-тутишига барака берсин, илмини зиёда айласин, сафарларини бехатар қилсин, кўзлаган мақсадларига етиб, бешикаст, безиён оиласи, яқинлари бағрига эсон-омон яхши кайфиятда етиб келишларини насибу рўза айласин!
🌿🌺 Шифохоналарда ёки уйларида даволанаётган, шифо сўраган барча беморларимизга шифои комил берсин, фарзанд кўришни тилаганларга кўзини қувнатиб, қалбини яйратадиган, қиёматда ота-онамга иззат тожини кийдираман деб муштоқ бўладиган, чиройли, соғлом ва солиҳ, солиҳа фарзандларни қўша қўша қилиб бериб хурсанд этсин!
🪴💖 Оила қуриш ниятида юрган қизларимизга ақлли, эътиқоди ва ғурури баланд, илми мукаммал, топармон-тутармон, муҳаббати самимий, бу қиз Ин Шаа Аллоҳ менинг суюкли зурриётларимнинг меҳрибон онаси бўлади деб қарайдиган йигитлар, уйланиш мақсадида юрган йигитларга аҳлоқи гўзал, қалби чиройли, иймонли, пазанда, саранжом саришта, юзларидан нур, кўзларидан меҳр ёғилиб турадиган, иболи, ҳаёли, солиҳа қизлар учрасин ва файзли оила қуриб, бахтли ҳаёт кечиришсин!
🍀🌷Иши юришмаётган дўстларимизнинг йўлларини очсин, қарздорларга нажот берсин! Келин оламан ёки қиз узатаман деб тўй ҳаракатида юрганларга иймонли, инсофли, ота-онаси, қайнота-қайнонасидан дуо олишга ташна солиҳ, солиҳа куёв ва келинларни рўбарў қилсин!
🪴💖 Ушбу муқаддас ойда тутган рўзалари, ўқиган намозлари, берган закотлари ва бошқа ҳамма хайрли ишлари ва савобли амалларини Аллоҳ мақбул қилиб, уларнинг ажрини кўпайтириб мукофотласин, дуоларини ижобат қилсин! Уларнинг савобидан бу дунёни тарк этиб кетган ва савоб умидида ётган ота-оналаримиз, барча умидворларимизнинг руҳларини шод, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
☘️🌸 Барчамизнинг ҳаётимизни гўзал, турмушимизни фаровон, фарзандларимизни бахтли, саодатли, охиратимизни обод этсин! Қиёматда Пайғамбаримиз саллоллоҳу васалламнинг қўшниларидан қилиб, уларнинг шафоатларига сазовор айласин, Амийн Аллоҳу акбар!!! 🌷🌙🌴🤲
🍃🌹Сизларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан Собир МУСАББИР!

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 22