Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
(ҳикоя)
Феруза фейсбукка ҳар куни кириб ўтирмасди. Севган санъаткорлари ҳаётидаги янгиликларни, дунёда нималар содир бўлаётганини билиш учун ҳам кириб турарди. Айрим постлар ростдан ҳам ёқимли, айримлари эса юракни қон қилар даражада эди.
Бир куни бир пост остида ғалати изоҳни кўриб қолди. Исми ҳам тўлиқ эмас, расми ҳам йўқ. Лекин фикри мантиқсиз, одамларни камситадигандай гўё. Феруза жавоб бермади. Ўқиб, телефонни бир четга ирғитиб юборди.
Комилжон ҳам ўша постни ўқиди. У баҳсдан қочмайди, лекин ҳақоратли фикрлар унга ёқмасди. Изоҳ ёзган одамнинг саҳифасига ўтди. У ерда на расм бор, на исм. Комилжон қисқача жавоб ёзди — ҳақоратларсиз, оддий жумла билан.
Кўп ўтмай ўша одам яна ёзди. Бу сафаргиси олдингисидан ҳам беш бадтар эди. Комилжон жавоб қайтармади. Феруза ҳам индамай қўя қолди.
Кунлар ўтди. Ўша номаълум кимса баъзан пайдо бўлиб, бир-икки ҳақоратли сўзлар ёзиб кетарди. Лекин одамлар жавоб бермай қўйишди. Ўша кимса эса одамлар хотирасидан чиқа бошлади.
Бир куни яна ўша кимса изоҳ ёзди. Бу сафар ўз исми билан, расми ҳам бор эди. Фикри ҳам олдингидай эмас, салом билан бошланган. Ҳеч кимни ҳақорат қилмасди.
Феруза аввалги изоҳларни эслади. Комилжон ҳам ўша услубни таниди. Лекин бу сафар ҳеч ким жавоб ёзмади.
Феруза телефонни ўчирди. Комилжон ҳам телефонни бир четга суриб қўйди. Ҳақиқат эгилиши мумкин, аммо синмаслиги яна бир бор исботланган эди.
Илҳом ШЕР

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев